Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance Hodgson was delighted with the performance of England's defence Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result
01 / 03

Ukraine v England: Roy Hodgson defends team's performance

Read more
02 / 03

Hodgson was delighted with the performance of England's defence

Read more
03 / 03

Manager Roy Hodgson was satisfied with England's result

Read more

2020 ГОД - «РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ»

 

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси буйруқ

Автор 
Опубликовано в г.Ташкент
Понедельник, 15 Январь 2018 17:10

2017 йил 20 ноябрь 1-кҳ-сонли

Тошкент шаҳри 

«Адвокатлик тузилмалари ҳужжатларининг намунавий

йиғмажилдлар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида» 

Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Уставига мувофиқ, адвокатлик тузилмалари фаолиятини ҳужжатлаштирилишини соддалаштириш ва қулай шароитга солиш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

1. Адвокатлар палатаси раисининг 2010 йил 28 сентябрдаги 1кҳ-сонли «Адвокатлар палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва адвокатлик тузилмаларида ягона иш юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг амал қилиши 2017 йилнинг 01 декабридан адвокатлик тузилмаларига нисбатан бекор қилинсин.

Белгилансинки, адвокатлик тузилмалари раҳбарлари ўзлари фаолият юритувчи адвокатлик тузилмаларида иш юритишни тартибга солувчи локал ҳужжатларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мустақил тарзда тайёрласин ва тасдиқласин.

 

2. Адвокатлар палатаси раисининг 2011 йил 04 июлдаги 1-кҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси адвокатлик тузилмаларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари намунавий номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг амал қилиши 2017 йилнинг
01 декабридан бекор қилинсин.

3. Адвокатлик тузилмалари ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий номенклатураси (кейинги ўринларда – йиғмажилдлар наменклатураси) 1-иловага, ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси асосида адвокатлик тузилмаларида юритиладиган китобларнинг шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тасдиқланган йиғмажилдлар наменклатурасини қўллаш адвокатлик тузилмаларига тавсия этилсин.

5. Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари мазкур буйруқни тегишли ҳудудда фаолият юритувчи адвокатлик тузилмаларининг эътиборига етказилишини таъминласин.

6. Буйруқ ижросини назорат қилиш Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари зиммасига юклатилсин.

 

Раис в.в.б.                                                                                        Ш.Ш.Садиков

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси раисининг

2017 йил 20 ноябрдаги

1-кҳ-сонли буйруғига

1-ИЛОВА

 

АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИ ҲУЖЖАТЛАР ЙИҒМАЖИЛДЛАРИНИНГ  НАМУНАВИЙ НОМЕНКЛАТУРАСИ*

Индекс

Йиғмажилднинг номланиши

01

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидан келиб тушган ҳужжатлар (қарорлар, тавсиялар, услубий қўлланмалар, хатлар, баённомалар, ички назорат қоидаларига оид материаллар, маълумотлар ва шу кабилар) ва уларга оид ёзишмалар

02

Адвокатлик тузилмасининг таьсис ҳужжатлари (таъсис йиғилиши баённомалари, Устав (низом), таьсис шартномаси, шерикчилик шартномаси, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома)

03

Адвокатлик тузилмаси раҳбарининг буйруқлари

04

Кирувчи хат-ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ва уларга оид маълумотлар

05

Чиқувчи хат-ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ва уларга оид маьлумотлар

06

Адвокатлар ва ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахслар ўртасида тузилган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимлар (шартномалар)

07

Жиноят ишлари бўйича тайинлов асосида ишда иштирок этишга оид маълумотлар

08

Сарфланган ордер бланкалари

09

Адвокатлик тузилмаси фаолиятини таъминлаш мақсадида тузилган шартномалар

10

Адвокатлик тузилмаси ходимларининг шахсий жилдлари (меҳнат шартномалари, аризалар, мансаб йўриқномалари, сўровномалар (анкеталар), таржимаи ҳоллар, буйруқларнинг нусхалари, тавсифномалар ва шу кабилар)*

 

* адвокатлик тузилмаси ходимларининг шахсий жилдлари умумий йиғмажилдлардан алоҳида сақланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ва адвокатлик тузилмаси иш фаолиятига кўра, ҳужжатлар йиғмажилдларининг номенклатурасида қўшимча йиғмажилдлар жорий этилиши мумкин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Адвокатлар палатаси раисининг

2017 йил 20 ноябрдаги

1-кҳ-сонли буйруғига

2-ИЛОВА

 

ҲУЖЖАТЛАР ЙИҒМАЖИЛДЛАРИ НОМЕНКЛАТУРАСИ АСОСИДА

АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАСИЛАРИДА ЮРИТИЛАДИГАН КИТОБЛАР

 

Адвокатлик тузилмасида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни рўйхатга олиш китоби (1-шакл)

т/р

Сана

Мурожаатчининг Ф.И.О.

(юридик шахснинг вакили мурожаат қилганда, юридик шахснинг номи ҳам кўрсатилади)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда, унинг реквизитлари (серия ва рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

Мурожаатнинг қисқача мазмуни

Кўрсатилган юридик ёрдам тури

Бепул

(ҳақ эвазига)

Қабул қилган адвокатнинг Ф.И.О. имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Адвокатлик тузилмаси раҳбарининг буйруқларини рўйхатга олиш китоби (2-шакл)

т/р

Ёзувни киритган ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.

Буйруқ рақами

Буйруқ санаси

Буйруқнинг қисқача мазмуни

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

 

 

 

 

 

 

 

Кирувчи хат-ҳужжатларни рўйхат га олиш китоби (3-шакл)

т/р

Сана

Ҳужжатнинг чиқиш санаси ва рақами

Қаердан / Кимдан

Ҳужжатнинг тури ва мазмуни

Неча варақда

Ижро муддати

Ижрочи

Ижрочи имзоси

Ижро натижаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Чиқувчи хат-ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби (4-шакл)

т/р

Сана

Ҳужжатнинг чиқувчи рақами

Неча варақда

Қаерга / Кимга

Ҳужжатнинг тури ва мазмуни

Ижро муддати

Ижрочи

1

2

3

4

5

6

7

8

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Адвокатлар ва ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахслар ўртасида тузилган юридик ёрдам

кўрсатиш тўғрисидаги битимлар (шартномалар)ни рўйхатга олиш китоби (5-шакл)

т/р

Битим (шартнома) тузилган сана

Адвокатнинг

Ф.И.О.

Ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс ёки унинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахс

Ишнинг тури

(жиноий, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ёки бошқа)

Ишнинг босқичи ва/ёки инстанцияси

Қўшимча маълумотлар

1

2

3

4

5

6

7

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича тайинлов асосида ишда иштирок этишни рўйхатга олиш китоби (6-шакл)

т/р

Ҳимоячини таклиф қилган орган номи

Ҳужжатнинг санаси ва рақами (қарор, ажрим)

Ҳимоя остидаги шахснинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари)

Жиноят процессининг босқичи ва/ёки инстанцияси

Тергов ҳаракатида ҳимоячидан воз кечилганлиги ҳақида ёзув (“ҳимоячидан воз кечилди”)

Адвокатнинг Ф.И.О.

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сарфланган ордер бланкаларини рўйхатга олиш китоби (7-шакл)

т/р

Ордер берилган санаси

Ордер рақами

Ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс

Ишнинг тури

(жиноий, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ёки бошқа)

Адвокатнинг Ф.И.О.

Изоҳ

1

2

3

4

5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Прочитано 4843 раз Последнее изменение Четверг, 22 Февраль 2018 13:53
Super User

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit, sed diam nonummy nibh euismod tincidunt ut laoreet dolore magna aliquam erat volutpat.

СВЯЖИТЕСЬ С НАМИ

Адрес: 100142, Республика Узбекистан, г.Ташкент, Мирзо Улугбекский район, улица Буюк ипак йули, 471

Тел: +99871 2616143

Факс: +99871 2616143

Email: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Email: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Сайт: http://paruz.uz

JoomShaper